23:08 / 23.10.2017
17987

ЎФФ зўравон футболчини бир йилга дисквалификация қилди

21 октябрь куни Олий Лиганинг 25-тури доирасида «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Навбаҳор-Лочинлар» (Наманган) ўйинида наманганликлар жамоаси футболчиси Ойбек Қиличев рақиб жамоа футболчисига нисбатан тажовузкор муносабатда бўлган.

ЎФФ матбуот хизмати берган хабарга кўра, унинг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Интизом қўмитаси ҳамда Ижроия Қўмитаси Бюроси томонидан ўрганиб чиқилган. Йиғилишларда Ойбек Қиличев ЎФФ Интизом қўмитаси томонидан 2017 йил 12 апрелидаги 2-сонли ва 24 майидаги 5-сонли қарорларига кўра, унга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ва тайинланган жарималардан тўғри хулоса чиқарилмагани таъкидланган.

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюроси ўз қарорига мувофиқ Ойбек Қиличевга 10 миллион сўм миқдорида жарима тайинлаган ва у 1 йил муддатга футболчилик фаолиятидан четлатилган.

Top