19:00 / 24.10.2017
23519

Фото: Ким Чен Иннинг акаси ўлимида айбланаётганлар жиноят содир этилган жойга олиб келинди 

Куала-Лумпур аэропортининг халқаро терминалида КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намнинг ўлдирилишида айбланаётган икки аёл иштирокида тергов ҳаракатлари бўлиб ўтди. Индонезиянинг 25 ёшли фуқароси Сити Айсиа ва Вьетнамнинг 28 ёшли фуқароси Доан Тхи Хуонг аэропортга кишан тақилган ҳолда, зирҳли жилетлар ва ногиронлар аравачасида олиб келинди, деб хабар бермоқда Reuters. Уларга суд амалдорлари ҳамда полициянинг 200 дан зиёд ходимлари ҳамроҳлик қилган.

Куала-Лумпур аэропортида Ким Чен Намга ҳужум 13 февраль куни юз берди, эркакнинг юзига VX асаб-фалажловчи заҳар суртилган. Ҳимоя иддаосига кўра, айбланувчилар ўзларини телевизион дастурда иштирок этишаётган деб ўйлашган ҳамда заҳар ҳақида хабардор бўлмаганлар. Жанубий Корея ва америкалик баъзи амалдорларнинг фикрича, Ким Чен Намнинг ўлими ортида Шимолий Корея режими турган бўлиши мумкин. Ким Чен Иннинг акаси Макаода истиқомат қилган ҳамда КХДР ҳукуматини танқид қилган.

Фото: Lai Seng Sin/Reuters

Ким Чен Намнинг ўлимида гумонланаётган Индонезия фуқароси Сити Айсиа Куала-Лумпур аэропортидаги тергов ҳаракатлари вақтида, 2017 йил 24 октябрь

Фото: Lai Seng Sin/Reuters

Полиция Куала-Лумпур аэропортидаги тергов ҳаракатлари вақтида, 2017 йил 24 октябрь

Фото: Sadiq Asyraf/AP

Ким Чен Намнинг ўлимида гумонланаётган Вьетнам фуқароси Доан Тхи Хуонг Куала-Лумпур аэропортидаги тергов ҳаракатлари вақтида, 2017 йил 24 октябрь 

Фото: Sadiq Asyraf/AP

Ким Чен Намнинг ўлимида гумонланаётган Индонезия фуқароси Сити Айсиа Куала-Лумпур аэропортидаги тергов ҳаракатлари вақтида, 2017 йил 24 октябрь

Фото: Lai Seng Sin/Reuters

Ким Чен Намнинг ўлимида гумонланаётган Индонезия фуқароси Сити Айсиа ва Вьетнам фуқароси Доан Тхи Хуонг Куала-Лумпур аэропортидаги тергов ҳаракатлари вақтида, 2017 йил 24 октябрь

Top