Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Куала-Лумпур халқаро аэропортида Air Asia X авиакомпаниясининг "Куала-Лумпур – Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам рейсининг биринчи парвозини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳафтасига 3 маротаба амалга ошириладиган мазкур авиақатновлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий, туризм, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга ҳамда республикага Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан келаётган сайёҳлар оқимини оширишга ҳисса қўшиши таъкидланди.
Air Asia Х авиакомпанияси бош ижрочи директори Бинямин Исмоил ўз навбатида, йил давомида интиқлик билан кутилган ушбу рейс 220 нафар йўловчиларни, шу жумладан малайзиялик зиёратчиларни Airbus А330 самолётида Тошкент халқаро аэропортига олиб боришини таъкидлади.
"Ушбу биринчи рейс билан Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида бир қатор сайёҳлик гуруҳлари Ўзбекистонга кетяпти. Мазкур авиақатновлар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлар оқими кўпайишига, ишбилармон доира вакилларининг ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Жанубий-Шарқий Осиё минтақаларини боғловчи ҳабга айланишига хизмат қилади", – деди Бинямин Исмоил.
Тадбир якунида мазкур авиақатнов йўловчилари тантанали равишда Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026