Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россияда чақирув билан ҳарбий хизмат ўташ тугатилишига ваъда берди
Россияда вақти келиб чақирув билан ҳарбий хизмат ўташ бекор қилинади, деб айтди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Биз чақирув билан ҳарбий хизматдан секин-аста умуман воз кечишни назарда тутишимиз керак", деб айтди Путин WorldSkills Russia терма жамоаси аъзолари билан мулоқот вақтида. Улар янги авлод чемпионларига муқобил хизмат ўташ ҳуқуқини бериш мумкин-мумкинмаслиги ҳақида сўрашган.
Путин Россияда илмий роталар ташкил этилиши ҳақида эслатиб ўтди. "Ҳозир олий таълим муассасаларини битирган ёш мутахассислар учун технопарк яратмоқдамиз ва улар муқобил хизмат эмас, балки ҳақиқий ҳарбий хизматни энг яхши билим ва кўникмаларни қўллаган ҳолда ўтай оладилар", деб қўшимча қилди Путин.
Айни вақтда Россияда чақирув билан ҳарбий хизмат ўташ муддати бир йилни ташкил қилади.
2012 йил февралида Путиннинг "Российская газета" нашрида қуролли кучларнинг ривожлантирилиши ҳақидаги мақоласи чоп этилган. У ўшанда ҳукуматнинг мақсади тўлиқ профессионал армияни ташкил этиш эканлигини ёзган. "Шу билан бирга шуни аниқ билиш керакки, профессионал армия – бу қиммат турувчи армиядир. Яқин истиқбол учун аралаш тизимни сақлаб қолиш қўйилган вазифалар ва давлатнинг жорий имкониятлари ўртасидаги муросадир", деб айтган ўшанда бош вазир бўлган Путин.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026