Сирдарё вилоятида «хакер» фош этилди
Гулистон шахар ИИБ Тергов бўлимининг маълумотига кўра, тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, номаьлум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда қўлга киритиш мақсадида, Гулистон шаҳар, 4-мавзе, 45-уй, 9-хонадонига Сирдарё “Ўзтелеком” филиали билан тузилган шартномага асосан ўрнатилган адреслар орқали интернет манзилдан фойдаланган ҳолда 2017 йил май ойидан 2017 йил июнь ойи охирига қадар бўлган вақт оралиғида 17 нафар фуқароларнинг жами 1.021.026,55 сўмлик интернет МБ трафигини ўғирлаб олиб, ўз манфаати йўлида фойдаланиб келган. Бу ҳақда KUN.UZ’га Гулистон шаҳар ИИБ хабар берди.
Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари ва Сирдарё вилоят “Ўзтелеком”дан олинган маълумотнома натижасида 16.10.2017 йилда ушбу жиноятни 1998 йилда Гулистон шаҳрида туғилган муқаддам судланмаган, мавсумий ишчи, Гулистон шаҳрида яшовчи Ф.Х. содир этганлиги аниқланган.
Фуқаро Ф.Х.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблов эълон қилиниб, унга “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
12:18 / 21.07.2024
Самарқандда хакер йигит таниқли бойларни алдаб пулларини ўзлаштирди
11:33 / 17.04.2024
Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигит қўлга олинди
23:28 / 06.02.2024
Гулистон шаҳри ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан кетди
12:21 / 22.07.2023