Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри прокурори ўринбосари коррупцияда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан Боёвут тумани ИИБ Тергов гуруҳи иш юритувидаги Жиноят кодексининг 168- ва 167-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонун ҳимоячиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда прокурор ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026