Уйдаги интернет тезлиги 10 Гбит/с.гача оширилди
Лондон Университет коллежи тадқиқотчилари уйдаги интернет тезлигини 10 Гбит/с.га қадар тезлаштиришнинг уддасидан чиқишди. Улар тиғиз вақтларда оптик толали тармоқлардаги маълумотларни секин юклаш муаммосига ечим топишди, дея хабар бермоқда ScienceDaily.
Тиғиз вақтда маълумотларни оптик толали каналлар орқали узатиш тезлигининг тахминан 30 фоизга пасайиши яқинда тарихга айланади. UCL мутахассислари қабул қилувчи қурилманинг махсус турини ишлаб чиқишди, у ҳар бир фойдаланувчига интернет учун ажратилган частотага кириш имконини беради. Бу маълумотларни 10 Гбит/с.дан кўпроқ тезликда етказиб бериш дегани, яъни Буюк Британияда уйдаги интернетнинг энг максимал тезлигидан 30 баробарга ортиқ.
Хитойнинг Huawei электроника ишлаб чиқарувчиси молиялаштирилишида иштирок этган тадқиқот оптик толали тармоқларнинг ўтказиш имкониятини оширишга қаратилган. Энг яхши ҳолатда, маълумотларни юклаш тезлигини ошириш учун ҳар бир абонентга тўлқин узунлигини ажратиш лозим бўлади. Бироқ, бундай ечимларни гарчи техник жиҳатдан амалга ошириш мумкин бўлган бўлсада, жуда қимматга айланган. UCL олимлари анча арзонроқ, ихчамроқ ва камроқ аналог датчикларини ишлатувчи қурилмани ишлаб чиқишди, у ҳар бир абонент учун алоҳида ажратилган частотадан фойдаланган ҳолда маълумотларни юқори тезликда узатишни таъминлайди.
Қурилманинг соддалаштирилишига оптик толали каналга кириш тармоқлари учун кодлаштириш ҳисобидан эришилди, у аввалига симсиз алоқада сигнал тўхтаб қолишининг олдини олишда ишлатилган. «Бу оддий қабул қилувчи қурилма фойдаланувчиларга ажратилган тўлқин узунлигини таклиф қилади, шунинг учун интернет-саҳифалар юкланиш тезлиги тармоққа қанча фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида уланганига қарамай, ўзгаришсиз қолади», - дейди ихтиро муаллифларидан бири Сезер Эркилинч.
Янги қурилма Лондон марказидаги Университет коллежи кампусини Британия пойтахти шарқи ва ғарбида жойлашган бошқа иккита бино билан боғловчи оптик толали тармоқда синовдан ўтказилди. Маълумотлар 8 та абонентга узатилди, уларни камида 10 Гбит/с.лик тезликда юклаб олиш ҳамда тармоққа қайта жойлаштириш имкони яратилди.
Мавзуга оид
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
12:40 / 16.10.2024