Жаҳон | 11:50 / 23.10.2024
1439
2 дақиқада ўқилади

Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда

Reuters хабарига кўра, Буюк Британия-Германия келишуви душман ҳудудига чуқур зарба бериш учун янги қуролларни ишлаб чиқиш мажбуриятини ўз ичига олади.

Фото: Jörg Carstensen/dpa/picture alliance

Буюк Британия ва Германия — НАТОнинг икки давлати — Trinity House Agreement битимини имзолайдилар, унда душман ҳудудига чуқур зарба бериш учун янги қуролларни ишлаб чиқиш мажбурияти бор. Бу ҳақда Reuters 22 октябр, сешанба куни хабар берди.

Гап Лондон томонидан Киевга узатилган Storm Shadow узоқ масофали ракета тизимларидан кўра кўпроқ масофа ва аниқликка эга янги қурол тоифасини биргаликда яратиш ҳақида кетмоқда.

Ҳаво, қуруқлик, денгиз ва кибернетикада қўшма лойиҳалар

Dpa агентлигининг хабар беришича, Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Борис Писториус ва унинг британиялик ҳамкасби Жон Хили ҳужжатни 23 октябрдаёқ имзолаши мумкин.

«Ҳаво, қуруқлик, денгиз ва кибернетикадаги лойиҳалар орқали биз биргаликда мудофаа салоҳиятимизни оширамиз ва шу орқали НАТОнинг Европа томонини мустаҳкамлаймиз», деди Писториус. Украинадаги уруш «Европа хавфсизлигини оддий қабул қилмаслигимиз кераклигини» кўрсатди», дея қўшимча қилди у.

Ҳужжат Лондон ва Берлиннинг алянс шарқий қанотида машғулотлар ўтказиш қобилиятини кучайтириши, Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан тийиб туриш имкониятларини ошириши кутилмоқда.

Мавзуга оид