Спорт | 12:20 / 25.10.2017
27182
1 дақиқада ўқилади

20 ёшли боксчи спаррингдан кейин ўлиб қолди

Филиппинлик боксчи Жеффри Кларо машғулот вақтида спаррингдан кейин олинган жароҳат туфайли шифохонада вафот этди.

Rappler хабарида қайд этилишича, Кларо хусусий клиникага олиб борилган, у шу ерда комага тушган ва қайтиб кўзини очмаган.

Боксчи 18 октябрь куни 20 ёшга тўлганини нишонлаганди. У фаолияти давомида 5 жанг ўтказган ва бир ғалаба қайд этиб, 4 марта мағлуб бўлганди.

Мавзуга оид