8 июнь куни Филиппин жанубидаги Минданао ороли қирғоқларида юз берган 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 07:37да содир бўлган. Дастлабки зилзиладан кейин 1 дан 6,7 балгача гача бўлган 130 дан ортиқ афтершоклар қайд этилди.
Қирғоқбўйи ҳудудларида зилзила электр ва алоқа тармоқларини вақтинча ишдан чиқарди, бироқ кейинчалик улар қайта тикланди. Зилзила эпицентри яқинида жойлашган Генерал-Сантос шаҳри Филиппиннинг «тунес пойтахти» сифатида танилган.

BBC’нинг маҳаллий расмийларга таяниб ёзишича, зилзила оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Бир нечта вилоятда — Жанубий Котабато, Султон Қударат, Сарангани — ва Генерал-Сантос шаҳрида камида 134 киши жароҳатланган. Бу рақамлар ҳали табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлиги томонидан қайта текширилиши ва тасдиқланиши керак.
Reutersʼнинг Фуқаро муҳофазаси расмийларига таяниб ёзишича, ҳозирда тегишли идоралар Минданао бўйлаб бино парчалари қулаши ва ер кўчкилари оқибатида 32 киши ҳалок бўлгани ҳамда 134 киши жароҳатлангани тўғрисидаги дастлабки хабарларни текширмоқда. Зилзила оқибатларини бартараф қилишга Филиппин ҳарбийлар ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш гуруҳларини сафарбар қилинган.
Нашрнинг ёзишича, Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгашининг расмий ҳисоботи одатда ҳодисадан бир кун ўтиб эълон қилинади. Улар полиция, маҳаллий расмийлар ва ҳуманитар ёрдам агентликлари каби турли манбалардан олинган барча рақамларни умумлаштириб, жадвал кўринишига келтиришади.
Бинолар қулаб тушди
Видео ва фотосуратларда биноларнинг қулаётгани, жумладан, «Jollibee» тезкор таомлар ресторани биносининг бутунлай вайронага айлангани акс этган.
Earthquake in General Santos City, The Philippines on June 8, 2026 pic.twitter.com/ye8LHYwVzB
— Noypi (@noypistuff) June 8, 2026









