Жаҳон | 18:40 / 25.10.2017
21374
2 дақиқада ўқилади

«Бўғилиб» қолган Хитой: мамлакатда барча заводларнинг деярли ярми ёпилиши мумкин

Фото: Getty Images

ХХРга 1-рақамли саноат давлати мақомига эришиш осон кечмади – мамлакат зарарли моддалар ва минглаб заводлар туфайли «бўғилиб» қолмоқда. Ҳаво сифати нормаларига эътибор бермаслик яқинда шунга олиб келадики, Хитойнинг энг чекка туманларидаги ҳаво ҳам соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати ўн миллионлаб инсонлар соғлиғи билан боғлиқ жиддий вазиятга эътибор қаратишни бошламоқда. Бироқ, Science Alert журналида мақола эълон қилган олимларнинг фикрича, муаммони саноат корхоналари сонини 40 фоизга камайтирибгина қисман ҳал қилиш мумкин.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар маълумотларига кўра, Хитойдаги 80 мингдан кўпроқ заводлар раҳбарияти атроф-муҳитга етказилган зарар бўйича фактларни яширишда айбланмоқда. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, сувга ташланган кимё моддалар туфайли вужудга келган қизил ҳамда кўк дарёлар, шунингдек, қора осмон ва қалин смог ХХР аҳолисини анчадан бери ташвишга солиб келмоқда. Шунингдек, Хитойда йил сайин онкологик касалликлар туфайли содир бўлаётган ўлим ҳолатлари ортиб бормоқда. Тадқиқотчиларнинг билдиришича, бунга энг асосий сабаб – фалокат ёқасидаги экологиядир.

Хавфли кичик заррачалар миқдорини камайтириш бўйича кескин чора-тадбирлар атмосферага чиқариб ташланувчи зарарли моддаларни жиддий қисқартиришни назарда тутади – 2016 йилдаги бир куб метрга 47 микрограммдан 2035 йилга келиб бир куб метрга 35 микрограммга қадар. Бироқ, бу режани амалга ошириш учун нафақат мамлакатдаги деярли ҳар бир заводни модернизация қилиш, балки уларнинг сонини камайтириш ҳам талаб этилади.

Мавзуга оид