Intel раҳбари: Сунъий онгдан фойдаланмаслик ютқазиш демакдир
Intel корпорацияси раҳбари Брайан Кржанич Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида сунъий онг (СО) ҳақидаги фикрлари, у қаерда тезроқ пайдо бўлиши, сунъий онг билан шуғулланувчи ҳақиқий компанияни бу соҳада шунчаки пиар қилаётган компаниядан ажратиш ҳақида мулоҳазалари билан бўлишди. Унинг фикрича, бу технологиядан воз кечувчи ёки уни жорий қилишда кечикувчи компаниялар бир чеккада қолиб кетадилар.
"Биз сунъий онг трансформацияси бошида турибмиз. СО соҳаси бугун интернет ривожланишининг илк даврига ўхшаш даврни бошдан кечирмоқда. Ўшанда ҳар бир киши "Агар интернет-компанияларга айланмасангиз, унда яшаб кета олмайсиз" деб айтган. Бугунги кунда худди шу нарса СО билан юз бермоқда. СОга исталган компания, исталган соҳа дуч келади. Буни инкор қилувчиларнинг ўрнини бошқалар тезда эгаллайди", деб айтмоқда Кржанич.
Кржаничнинг фикрича, СО биринчи навбатда ижтимоий медиа, интернет-савдо ва кўнгилочар хизматларга таъсир қилади. Бугунги кунда машинавий ўқитиш тиббиётда катта салоҳият намойиш қилмоқда. Алгоритмлар МРТ натижалари ва бошқа тиббий маълумотларнинг катта ҳажми билан самаралироқ ишлашга қодир. Алгоритмлар янги дори-дармонлар, даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишни тезлаштиради.
Intel ўз томонидан нейрон ҳисоблашларни ривожлантириш бўйича ишларини кучайтирмоқчи.
Кржанич СО ҳақида шунчаки гапирувчи ва ҳақиқатда реал дастурлар ишлаб чиқарувчи компанияларни қандай фарқлаш мумкинлиги ҳақидаги саволга бу компаниядан СО унинг фаолиятидаги муаммоларни ҳал қилиш муддатларини қанчалик қисқартиргани ҳақида сўрашни таклиф қилди. Мисол учун, Intel кунига 1 млн га яқин чип ишлаб чиқаради. Ҳар бир чипни ишлаб чиқариш жараёни 1,6 млн та сурат яратиш билан кечади. Чипни яратишнинг ҳар бир лаҳзаси суратда қайд қилинади. Кейинроқ агар нуқсон аниқланса, унда тизим технология бузилган лаҳзани ўзи аниқлай олади. Аввал бунга ҳафталаб вақт кетарди, ҳозир эса 2 соат олади. Кржаничнинг айтишича, агар компания шундай мисол келтира олса, унда уни СО-компанияси дейиш мумкин.
Мавзуга оид
22:02 / 12.10.2024
Intel ўз тарихидаги энг йирик инқирозга дуч келди. Компания Qualcommʼга сотиб юборилиши мумкин
14:50 / 23.09.2024
Bloomberg: Apollo Intel'га миллиардлаб сармоя таклиф қилади
19:34 / 17.09.2024
Intel Германияда 30 млрд евролик заводининг қурилишини тўхтатиб қўйди
20:50 / 02.08.2024