Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг Норин вилоятида милиция ходими ҳамкасбини отиб қўйди
Қирғизистоннинг Норин вилояти ички ишлар бошқармасининг навбатчилик қисмида бир милиция ходими ҳамкасбини отиб қўйди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Норин шаҳри бўйича қўриқлаш хизмати навбатчилик қисмининг қурол сақланадиган хонасида 1991 йилда туғилган милиция катта сержанти тахминан соат 18.15да ўзига бириктирилган АКСУ автоматини топшириш вақтида эҳтиётсизлик туфайли ўз ҳамкасби – милиция старшинаси Жолдошбек уулу Адилет томон ўқ узиб юборган.
Таъкидланишича, сержант қуролни кўздан кечираётганда у отиб юборган. Ўқ жабрланувчининг кўкрагига теккан. У олинган жароҳат туфайли воқеа жойида жон берган.
Иккала милиция ходими ҳам Норин вилояти қўриқлаш хизматида ишлашган. Улар хизматдан кейин қуролни топшираётган бўлганлар.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўқ тасодифан отилиб кетган.
Воқеа тергов қилина бошланган, унинг барча тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026
Қирғизистонда санкциялар таҳдиди туфайли 50 та корхона тугатилди
14:16 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 13.05.2026