Қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар «шакар импортига чеклов»дан ташвишда
Қозоғистон қандолатчилар ассоциацияси ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси шакар импортини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудига чеклаш ғоясига қарши эканликларини маълум қилишди. Бу ҳақда икки уюшманинг Олмаотадаги қўшма матбуот анжуманида эълон қилинди.
Қозоғистон қандолатчилар ассоциацияси вице-президенти Ерлан Ахметовнинг айтишича, Россия ва Беларуснинг йирик ишлаб чиқарувчилари ЕОИИ ҳудудига шакар импортини чеклаш бўйича таклифлар киритмоқчи. Ушбу ташаббус 25 октябрь куни Ереван шаҳрида (Арманистон) ЕОИИ давлатлари раҳбарлари йиғилишида эълон қилинади.
Қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларининг баёнотларига кўра, ушбу чора ЕОИИга аъзо бўлмаган мамлакатлардан олиб кирилувчи шакарга божхона божи қўшишни назарда тутади. Бу эса, тайёр маҳсулотлар, жумладан, қандолатчилик ва ичимликларнинг юқори нархига олиб келиши мумкин. Ҳозирги вақтда Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари учун шакарни импорт қилишда инвестицион имтиёзлар амал қилади, у шакарни кейинчалик қайта ишлаш учун божсиз олиб кириш имконини беради.
Ассоциациялар вакилларининг таъкидлашича, ЕОИИ мамлакатларига шакарнинг импорт қилинишига тақиқ Россия ва Беларусь йирик ишлаб чиқарувчиларига шакар бозоридаги нарх сиёсатини белгилашга имкон беради. Шу муносабат билан, уюшмалар шакарнинг объектив бозор нархини аниқлаш ва таклиф ҳамда талаб асосида нархлар мувозанатини шакллантириш учун хомашё биржасини ташкил этишни таклиф қилишмоқда. Бундан ташқари, уюшмалар ЕОИИ иштирокчи давлатлари ички бозорни етарлича шакар билан таъминлай олиши бўйича мониторинг ўтказишни тавсия этмоқда.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024