Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ермек Кошербаев билан орқали мулоқот қилди.
"Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Ермек Кошербаев жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Ҳамкасбимни ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга ўта муҳим миссиясида муваффақиятлар тилаймиз. Шунингдек, стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини янада кенгайтириш, ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигимизни муҳокама қилдик.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари Ўзбекистон-Қозоғистон давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни амалга ошириш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини таъкидладик".
Янги тайинланган вазир Ермек Кошербаев 60 ёшда. У 2025 йилнинг 26 сентябрига қадар Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Қозоғистон давлат университетини тамомлагандан сўнг мамлакат ТИВда ишлаган. Кейинчалик давлат ва хўжалик идораларида, Ташқи ишлар вазирлигида, хорижий ваколатхоналарда турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026