Спорт | 21:00 / 25.10.2017
9714
1 дақиқада ўқилади

Узоқ масофага югуриш бўйича Европа чемпиони допинг операциясида қўлга олинди

Фото: EPA

Европанинг 5000 метрга югуриш бўйича амалдаги чемпиони Илёс Фифа чоршанба куни Барселонада допинг махинацияларидаги иштироки учун қўлга олинди. Бу ҳақида DailySabah хабар берди

Марокашда туғилган, бироқ 2015 йилдан Испания номидан мусобқаларда қатнашиб келувчи Фифа чоршанба куни эрталаб Каталония пойтахти чеккасидаги Санта-Колома-де-Граменеда қўлга олинди.

28 ёшли йигит махсус аксилдопинг операциялари давомида қўлга олинганларнинг бири холос, дейилади Каталония Олий суди баёнотида. 

Суд, шунингдек, мазкур операция июнь ойида бошланган полиция терговининг давоми эканини тасдиқлади. 

Фифа Амстердамдаги Европа-2016 чемпионатида Мо Фараҳнинг йўқлигидан фойдаланиб, олтин медалга сазовор бўлган. 

Илёс Фифа — асли марокашлик бўлган испан енгил атлетикачиси, у узоқ масофаларга югуриш билан шуғулланади. 5000 метр масофага югуриш бўйича Европанинг 2016 йилги чемпиони. Испания чемпиони. 2016 йилги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. 

Мавзуга оид