08:26 / 26.10.2017
11222

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари эронлик денгизчиларга ёрдам кўрсатди

Фото: U.S. Navy photo / Petty Officer 3rd Class Nathan Burke

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Эрон соҳилбўйи хизмати Эрон кемаси қароқчилар ҳужумига учраганини маълум қилгандан кейин, эронлик денгизчиларга ёрдам кўрсатди. Кемага 24 октябрда Яманнинг Сокотра ороли яқинида ҳужум қилинган. 

"АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Европа Иттифоқи ҳарбий-денгиз кучлари ва Туркия бошчилигидаги бирлашган тезкор гуруҳ билан ўзаро ҳаракатда, Эроннинг балиқ овловчи кемасига ёрдам кўрсатди", деб маълум қилди АҚШ ҲДК.  

Хабарда айтилишича, Эрон томони ҳужум ҳақида АҚШ ҲДКнинг марказий қўмондонлигига хабар берган ва ёрдам сўраган. Воқеа жойига АҚШнинг Howard ва Япониянинг Amagiri эсминецлари етиб келган. АҚШ кемаси эронликларга егулик берган ва 3 нафар жароҳатланган денгизчига тиббий ёрдам кўрсатган.

Ушбу воқеа АҚШ ва Эрон ўртасида кескин муносабатлар кузатилаётган вақтда юз берди. Икки давлат кемалари ўртасида мунтазам равишда турли кўнгилсиз ҳодисалар юз бераётгани ҳақида хабарлар бериб турилади. Сентябрда Эроннинг чўкаётган кемаси ёнига йўналаётган АҚШ кемаси Эрон ҲДКдан огоҳлантириш олгандан кейин ўз йўналишини ўзгартиришига тўғри келган. Яна бир вазиятда АҚШ ҳарбий кемаси унинг ёнига яқинлашаётган Эрон кемасига огоҳлантирувчи ўқ узган.

Мавзуга оид
Top