АҚШ ҲДКнинг Тинч океани флоти қўмондони истеъфога чиқишга ариза берди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Тинч океани флоти қўмондони Скотт Свифт бир неча ой ичида АҚШнинг иккита ҳарбий кемаси билан юз берган йирик авариялар сабабли истеъфога чиқишга қарор қилди. Свифт тегишли баёнотни 25 сентябрда тарқатди.
Унинг айтишича, у бу қарорни хизмат пиллапояларидан юқорилай олмаслиги сабабли қабул қилган. "Мен АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Тинч океани қўмондонлиги бошлиғи лавозимида адмирал Гарри Харриснинг ўрнига номзод сифатида илгари сурилмаслигим ҳақида хабардор қилиндим. Мен анъаналарга амал қилган ҳолда ва ҲДКга содиқ бўлганим учун истеъфога кетишга ариза бердим", деб айтган Свифт. Баёнотда Свифт ўз лавозимини қачон тарк этиши айтилмаган.
Аввалроқ АҚШ ҲДКнинг Тинч океанида жойлашган 7-флоти собиқ қўмондони, вице-адмирал Жозеф Окоин John S. McCain ракета эсминеци савдо кемаси билан тўқнашгандан кейин ўз лавозимидан четлатилганди. Августда юз берган ҳалокат оқибатида эсминецдаги 10 ҳарбий ҳалок бўлганди.
Июнда эса Fitzgerald эсминеци Филиппин байроғи остида ҳаракатланаётган ACX Crystal контейнер ташувчи кемаси билан Идзу яримороли жанубидаги Иродзаки бурнидан 20 км узоқликда тўқнашиб кетганди. Бунинг оқибатида эсминец ўнг томонидан жиддий талофатларга учраган ва ундаги 7 денгизчи ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
12:00 / 16.06.2024
Евросиё бўйлаб Тинч океанидан Атлантика океанигача – дунёнинг энг узун темирйўл йўналишлари қаерда жойлашган?
11:38 / 05.11.2023
«Дориан»дан «Наргиз»гача: Нега тўфонларга аёллар номи берилади?
16:28 / 17.07.2023
Тинч океанида уч ой сузиб юрган денгизчи қутқарилди
19:19 / 21.03.2023