Фан-техника | 14:40 / 26.10.2017
5279
1 дақиқада ўқилади

Amazon уй эгалари йўғида ҳам товарларни етказиб бериш сервисини ишга туширди

Фото: Amazon

Amazon компанияси уй эгалари йўғида ҳам харидларни етказиб бера олувчи сервисни ишга туширди. Янги технология Amazon Key номини олган. Ушбу функция 8 ноябрдан АҚШнинг 37 шаҳрида ишга туширилади. 

Янги сервис олдиндан ўрнатиладиган "ақлли қулф" ва камерани ўз ичига олади, булар махсус Amazon Key дастурий таъминоти билан бирга квартирага дўкон курьерини киргизади ва унинг ичкарида ҳаракатланишини кузатади. Сервис ҳозирча фақат Amazon'нинг премиум клуби аъзолари учун  хизмат кўрсатади, нархи - 249,99 доллар.

Октябрь ойи бошида Amazon товар етказиб беришга доир янги тизимни синовдан ўтказаётгани ҳақида маълум қилганди. Онлайн-ритейлер харидлар йўлини - омборлардан то харидорнинг уйигача тўлиқ назорат қилиши айтилганди. Бугунги кунда дўкон мижозларига жўнатмаларнинг аксарияти United Parcel Service (UPS) ва FedEx томонидан етказилади. 

 

Мавзуга оид