Light | 11:40 / 26.10.2017
5972
9 дақиқада ўқилади

Жефф Безоснинг акциядорларга ёзган хатларидан асосий хулосалар

Фото: Reuters

Сармоячи Ли Цзян Amazon'нинг асосий тамойиллари Жефф Безоснинг қандай фикрларига асосланганини кузатди.

"Янги устозим карьера ва бизнес қуришга доир фирларимни янгилашим учун менга Жефф Безоснинг акционерларга ёзган хатларини ўқиб чиқишни таклиф қилди. Мен 1997 йилдан бошлаб ёзилган хатларнинг барчасини ўқиб чиқдим ва қуйидаги хулосаларга келдим.

 

1. Жефф Безос Жефф Безослигича қолади

Ушбу образлар умуман қарама-қарши эканига қарамай, Amazon фаолиятининг асосий тамойиллари компания танилган 1997 йилдан буён у қадар ўзгармаган.

Фото: Usejournal

Amazon дунёдаги энг мижозлар манфаатини ўйловчи компания бўлишга ҳаракат қилади. Жефф 1997 йилги хатида Amazon фалсафасининг саккиз пунктини баён қилган ва кўп йиллар давомида бир неча марта ушбу тамойиллар ҳақида гапирган. Мен уларнинг баъзиларига тўхталиб ўтаман.

"Мижозлар уни яхши кўришади, у жуда катта ўлчамларгача ўса олади, унинг истиқболи порлоқ ва у жуда ишончли".

Фото: Usejournal

Жефф Безос 2014 йилги хатида мукаммал бизнес ҳақида

 

2. Гап пул ҳақида эмас, мисли кўрилмаган пуллар ҳақида

Кўпчилик узоқ йиллар давомида даромад олишга бўлган қизиқишнинг йўқлиги сабаб Amazon'ни танқид қилган. Бироқ бу ҳақиқатдан йироқ. Шунчаки Amazon "сердаромадлик"ни бошқа бурчакдан кўради.

"GAAP бўйича ҳисоб оптималлашуви ва бўлғуси пул оқимларининг жорий қийматининг максимал кўтарилиши ўртасида биз пул оқимларини танлаймиз".

Жефф Безоснинг 1997 йилда акциядорларга ёзган хатидан

Хулоса: Ўз ҳаётингиз ва бизнесни тўғри мезонлар ёрдамида қуринг.

 

3. Жефф оддий режалар тузмайди, унинг учун ҳар бир кун - биринчиси

Жефф акциядорларга ёзган ҳар йилги хатига ўзининг 1997 йилда ёзган илк хатининг нусхасини илова қилиб, ҳозир "эндигина биринчи кун" эканини таъкидлаб тугатади. 2016 йилги хатида Жефф иккинчи кун таназзул ва ўлимни - компания ҳаддан ташқари жараёнлар билан овора бўлиб қолгани ва жуда секин ҳаракат қилаётганини англатишини таъкидлайди.

"Рози бўлма, бироқ имкон бер"

Агар жамоа Жеффга уни қониқтирмайдиган ғоя билан мурожаат қилса, у рози бўлмасликда давом этиши мумкин, лекин дарҳол жамоани қўллаб-қувватлашини намоён этади. Лойиҳага "яшил чироқ" ёқилади ва жамоа олдинга қараб ҳаракатланади. Ходимлар Жеффни ғоянинг муваффақиятли эканига ишонтиришларига тўғри келганда эди, бу анча кўп вақт оларди.

Агар бизнес тезда йирик корхонага айланса, 2016 йилги хатни ўқиш керак.

"Биринчи куннинг ҳимояси учун бошланғич пакет муҳим аҳамиятга эга: мижозларга эътибор, ташқи тенденцияларни ҳисобга олишга тайёргарлик, ишончли шахсларга шубҳали назар ва жуда тез қарор қабул қилиш жараёни".

Жефф Безоснинг 2016 йилда акциядорларга ёзган хатидан

Фото: Usejournal

Хулоса: корпоратив энтропияга қарши худди компания фаолияти шунга боғлиқдек курашинг, чунки аслида ҳам шундай. Доим оч бўри каби ҳаракат қилинг.

 

4. "Филлар" ҳам тез рақсга туша олади

Компания ҳажми гоҳо унинг ўсишига тўсқинлик қилувчи елкан бўлади. Amazon компания кўлами кенгайган сари ходимлар малакасини оширишга чақиради. Бу жуда қийин. Қуйида уч белгилаб берувчи савол берилади:

  • Бу инсонга ҳавас қиласизми?
  • Бу инсон гуруҳ самарадорлигининг ўртача даражасини  оширадими?
  • Бу инсон қайси соҳада юлдузга айланиши мумкин?

Жефф Безоснинг 1998 йилда акциядорларга ёзган хатидан

Яна бир муҳим жиҳат - 2015 йилги хатда ифодаланган. Жефф компания ичида биринчи ва иккинчи турдаги қарорлар орасидаги тафовутни изоҳлайди. Биринчи турдаги қарорлар қайтарилмасдир, иккинчи турдаги қарорларни қайтариш осон. Ҳаддан ташқари кўп компаниялар ҳар бир қарорни биринчи турдаги қарордек қабул қилишади, ҳолбуки уларнинг аксарияти иккинчи турдаги қарорлардир. Йўналишни тўғирлаш тезроқ қарор қабул қилиш имконини беради.

 

Хулоса: ҳатто кўламни кенгайтираётган вақтда ҳам ўз жамоангиз фаолияти ва қарор қабул қилиш жараёни сифатини яхшиланг. Муваффақиятларга қарамай янада яхши ишлашга ваъда беринг.

 

5. Фақат парноиклар омон қолади - бироқ рақобатга муккасидан кетганлар эмас

2001 йилда Жефф Amazon'нинг "нархларнинг барқарор пасайиши" ҳақидаги режасини расман намойиш қилди. Amazon паранояга дучор бўлган, бироқ рақибларга нисбатан эмас, мижозлар манфаатлари ва ўзгаришлар ҳамда маҳсулотлар ва технологиялар парадигмаларига нисбатан.

2006 йилда Жефф асосан "новатор дилеммаси"ни четлаб ўтиш учун бошида кичик ставкалар қилиш нақадар муҳимлиги ҳақида сўзлайди, зеро бу вақт компания нисбатан йирик корхоналар оптималлашувига эътибор қаратади. Amazon'нинг кўз олдида кўплаб 10 миллион долларлик "экинлар" миллиардлаб даромадга эга компанияларгача ўсган экан, у доимо кичик ғояларни қамраб боради ва уларга худди катта ғоялардек муносабатда бўлади.

Amazon ўзининг кўплаб рақибларини қулатган бўлишига қарамай, компания мижозлар ва янги ғояларга эътибор қаратишдан чарчамайди.

Хулоса: доимо ўқиб-ўрганиш ва ривожланиш йўлларини излаб топинг, чунки у керак бўладиган вақтга келиб, масалан, янги ишга ўтаётганингизда, ўқиш учун кеч бўлиши мумкин.

 

6. Тез ҳаракат қилинг ва шаблонларни ривожлантиринг

Мен Марк Цукерберг, Эрик Шмидт, Энди Гроув, Луи Герстнер, Пол Грэм каби ишбилармонларнинг фалсафасини ўзлаштириб, "метаформаларни аралаштираётган"имни сезиш қийин эмас. Эҳтимол, уларнинг муваффақият тарихида қандайдир универсал сабоқлар бордир. 2005 йилда Жефф қарорлар ҳам муҳокамаларга, ҳам маълумотларга асосланган бўлиши кераклигини таъкидлаган. Маълумотлар нархларнинг камайиши - даҳшатли ғоя эканини айтиши мумкин. Бироқ муҳокамалар мижозларнинг нархлар тушиши борасидаги завқи - ажойиб узоқ муддатли стратегия эканига ишора қилади.

2008 йилда Жефф компаниялар қозониб бўлган муваффақиятига асосланиб қарор қабул қилмаслиги кераклигини таъкидлайди. Сиз бажаришни биладиган нарса мижозларга керак бўлмаслиги мумкин. Компаниялар мижозлар талабига қараб иш қилиши керак, ҳатто бу уларга ноқулайлик туғдирса ҳам.

Amazon тажрибага эга бўлмаган корхоналарни дадиллик билан тузишда давом этади.

"Ҳаётда дуч келадиган кўп муаммоларнинг тайёр ечими йўқ ва шундай пайтда биз янги ёндашувларни кашф қиламиз".

Жефф Безоснинг 2010 йилда акциядорларга ёзган мактубидан

Amazon'да жамоа янгилик кашф қилиш ҳуқуқига эга.

Amazon'нинг бор-йўғи бир неча лойиҳаси бўлган: AWS, Alexa, Prime.

Хулоса: ўсиш қулайлик зонасининг тугаган жойидан бошланади. Салоҳият бор жой томон ҳаракат қилинг.

 

7. Ракетадан жой таклиф қилаётган бўлишса, унинг қандайлигини сўраманг. Шунчаки рози бўлинг

1999 йилда Жефф Amazon'ни бошқариб турувчи энг қудратли куч  ҳақида сўзлади ва 2002 йилда буни тасдиқлади. Аксарият компаниялар нуфузли таклиф ёки энг паст нархлар ўртасида танлаши керак бўлади. Таажжубки, Amazon мижозларга нархларни туширган ҳолда сифатли хизмат таклиф қила олади, чунки у фойдаланувчи асосий технология Мур қонунига мувофиқ яхшиланади.

2014 йилда Жефф бошқа муҳим жиҳатни белгилаб берди ва компания уни кўп йиллар давомида ривожлантирди - бу Amazon'нинг махсус омбор дастури (FBA), савдо майдони ва нуфузли мижозларни ўз ичига олган "муқаддас учлиги".

FBA савдо майдонига янада кўп сотувчиларни жалб қилади. Бу янада кўп мижозлар талабгор бўлган маҳсулотларни танлаш даражасини оширади. Бу биргина мисол.

Фото: Usejournal

Хулоса: Янги Amazon бўлиш салоҳиятига эга Мур қонуни, мураккаб қизиқиш ёки шунчаки компаниядек фойдаланиш мумкин бўлган мегатрендни топинг.

 

8. Ўлчаб бўлмайдиган ишлар қилинг — Chevy'да ҳаракатланинг

Amazon компанияси эндигина ўз фаолиятини бошлаганида Жефф ҳар куни кечқурун пакетларни ўзининг Chevy Blazer'ида ташиган. У бир кун келиб Amazon'нинг ўз автоташувчиси бўлиши ҳақида орзу қилган. Ҳозир компаниянинг ундан-да зўр ютуқлари бор. Умуман олганда, Amazon 20 йил давомида Жефф Безоснинг оддий тамойиллари бўйича яшаб келган.

Мен унинг 20 та хатининг барини ўқиб чиқдим. Уларнинг бари бир нафасда ёзилган бир хатга ўхшайди, гўё.

Хулоса:

1-қоида: ҳар куни ҳаракат қилишдан тўхтаманг.

2-қоида: 1-қоидани унутманг.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид