Жаҳон | 21:20 / 27.10.2017
7975
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Испания ҳукумати томонида

Каталония — Испаниянинг ажралмас қисмидир ва АҚШ Испания ҳукуматининг мамлакат бирлигини сақлаб қолиш учун конституцион чораларини қўллаб-қувватлайди. Бу фикр АҚШ Давлатдерпартаменти расмийси Ҳезер Науэрт томонидан билдирилди.

У АҚШ ва Испания «хавфсизлик ва иқтисодий тартиб соҳасида умумий мақсадларга эгалиги»ни таъкидлаб, бу икки давлат умумий мақсадлар йўлида қалин ҳамкорлик қилишини қўшимча қилиб ўтган.

Бугун, 27 октябрь куни Каталония парламенти минтақа Испаниядан мустақил бўлганини расман тасдиқлайдиган резолюцияни имзолади. Бир соат вақт ўтиб Испания Сенати Конституциянинг 155-моддасини қўллашни маъқуллади. Бу моддада мухтор ҳудуд мамлакатдаги тартибга дахл қилган пайтда мухторият ҳуқуқи тўхтатилиши белгиланган. Шу тариқа, сенат Каталония мухторияти раҳбариятини ҳокимиятдан четлаштириб, минтақада Мадриднинг бевосита бошқарувини жорий этиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. 

Мавзуга оид