Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат департаменти Украинага 3000 дан ортиқ ERAM ракеталарини сотишга рухсат берди
ERAM ракеталари узоқ масофалардаги нишонларни уриш учун оммавий, кўп қиррали ва арзон қурол сифатида яратилган.
Фото: Kevin Lamarque/REUTERS
АҚШ Давлат департаменти Украинага 825 миллион долларгача бўлган авиация ўқ-дорилари ва жиҳозлари, жумладан, 3350 тагача Extended Range Attack Munition (ERAM) ҳаводан учириладиган ракеталарни сотишни маъқуллади. Бу ҳақда 28 август, пайшанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги (DSCA) маълум қилди.
Агентлик аллақачон зарур сертификатларни тақдим этган ва АҚШ Конгрессига эҳтимолий келишув ҳақида расман хабарнома юборган, деб хабар берди DSCA. ERAM ракеталарига қўшимча равишда, Киев сигналларни алмаштириш, эҳтиёт қисмлар, ўқув тизимлари ва дастурий таъминотдан ҳимояланган бир хил миқдордаги GPS/INS навигация тизимларини сўради. Битимнинг умумий қиймати 825 миллион долларга баҳоланмоқда.
Уни молиялаштириш Дания, Нидерландия ва Норвегия маблағлари ҳамда Американинг хорижий ҳарбий молиялаштириш дастури ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган, деб хабар берди DSCA. Пудратчилар: Zone 5 Technologies ва CoAspire.
Мавзуга оид
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
18:48 / 20.04.2026
Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони 4,8 мингдан ошди – ОАВ
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:35 / 20.04.2026