Александр Емельяненко акаси Фёдор Емельяненконинг танбеҳларига жавоб қайтарди
Россиялик яккакураш жангчиси Александр Емельяненко акаси Фёдор Емельяненконинг унга ёзган очиқ мактубига изоҳ берди. Фёдор бу мактубида укасининг номига кескин фикрлар билдириб, уни сотқин (Иуда) деб атаган.
"Мени бу мактуб таажжублантирмади, ҳаттоки қувонтирди. У мактубда асл башарасини кўрсатди ва ҳамма бу одам қанчалик тубанлигини кўрди.
У кимнидир карахт қилувчи ёки таажжублантирувчи ҳеч нарса айтмади. У мени Иуда деб атади. Агар мен Иуда бўлсам, унда у ким? Исо Масиҳми?
Менда унга жавоб бор ва у ҳақда кўп нарса маълум. Бироқ унга лой чаплашни ўзимга муносиб деб билмайман. Мен у ҳақда унинг ўзидан кўпроқ нарса биламан. Агар сен тақвадор бўлиб кўринсанг, унда шундай бўлиб қол, йўқса бошинг устидаги ёғду хиралашиб қолади.
Федянинг "дўстлари" ҳақида ҳам кўп нарса айтишим мумкин. Мен уларни "лаганбардор" деб ҳали юмшоқ айтдим. Гап шундаки, унинг атрофидагилар, дўстлари орасида битта-иккита айғоқчи бор. Улар у билан улфатчилик қилиб, дўст эканликларига қасам ичиб, сўнгра менга қўнғироқ қилиб, Федя ҳақида барчасини, унинг қилмишлари ҳақида ҳамма нарсани сўзлаб беришади. Агар унга бу дўстларини қандай атаётганим ёқмаса, унда бошқа одамлар бундай сотқинларга баҳо берсин. Шунчаки барча нарсани ўз номи билан аташ керак. Мен уларни лаганбардор деганим ҳали уларни мақтаганимдир", деб айтган Александр.
Мавзуга оид
10:40 / 27.01.2019
Фёдор Емельяненко Bellator гран-приси финалида нокаутга учради. Жанг 35 сонияда тугади
14:31 / 25.01.2019
Емельяненко Макгрегорга маслаҳат берди
11:39 / 25.01.2019
Емельяненко Нурмагомедовнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди
08:56 / 24.01.2019