Спорт | 11:39 / 25.01.2019
25651
2 дақиқада ўқилади

Емельяненко Нурмагомедовнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди

Фото: Getty Images

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Фёдор Емельяненко Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг ирландиялик Конор Макгрегор билан баҳсдан кейинги хатти-ҳаракати ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Эҳтимол, бу жанг олдидан содир бўлган ҳамма нарсага ҳис-туйғулар жавобига айланди. Бироқ, менинг фикримча, профессионал профессионал бўлиб қолиши ва ҳиссиётларга берилмаслиги керак», - дея Емельяненконинг сўзларини келтиради Sport24.

6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 229 мусобақасида Нурмагомедов тўртинчи раундда Макгрегорни бўғиш услубида мағлубиятга учратди ва енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Баҳсдан сўнг россиялик томошабинлар ўтирган залга югуриб чиқди ҳамда ирландияликнинг мураббийи билан можаро келтириб чиқарди. Ҳабибнинг секунданти Зубайра Тухугов ва жангчининг қариндоши Абубакр Нурмагомедов Макгрегор билан октагонда муштлашув уюштирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегор билан жангда нималарни ҳис қилгани ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид