Каталония парламенти мустақиллик эълон қилди
Каталония парламенти мустақиллик ҳақида эълон қилди. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди. Каталония мустақиллиги учун 70 парламентарий овоз берди, 10 нафари бунга қарши чиқди, яна икки киши бўш бюллетенларни чиқинди урнасига ташлаб юборди.
Махфий овоз бериш жараёни ўтказилишидан олдин мухолифат тарафдорлари парламент биносини тарк этишган.
Каталония мустақиллигига доир резолюция "Халқ бирлиги номзоди" чап радикал партияси ва "Биргаликда "ҳа" учун" коалицияси томонидан кўриб чиқиш учун киритилган эди.
26 октябрда Каталония ҳукумати (женералитети) раҳбари Карлес Пучдемон муддатидан аввал сайловлар ўтказмаслигига доир баёнот билан чиқди ва бу Мадрид билан муносабатларни янада кескинлаштирди.
27 октябрь куни кечқурун Испания парламенти йиғилиши режалаштирилган, унда Мадрид конституциянинг 155-моддасини қўллаб, Каталониядан автономия мақомини бекор қилмоқчи.
Мавзуга оид
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024
Каталонияни Испаниядан ажралиб чиқишга қарши бўлган сиёсатчи бошқаради
10:40 / 22.06.2024