Жамият | 22:39 / 28.10.2017
9899
1 дақиқада ўқилади

Америкалик жуфтлик 80 йилдан бери бирга умргузаронлик қилиб келмоқда

Америкалик Гейб Жейкобс интернетда бобоси Артур ва бувиси Марция ҳақидаги видеони жойлаштирди. Аниқланишича, кекса жуфтлик 80 йилдан бери бирга умргузаронлик қилиб келар экан.

Ролик кекса жуфтлик никоҳ тўйининг 80 йиллиги нишонланиши арафасида олинган. Гейбнинг айтишича, бобоси Артур рафиқасининг базўр мулоқот қилаётганидан ва фақатгина "салом" деган сўзни айта олаётганидан қайғурмоқда. Момо гапира олмаса-да, турмуш ўртоғининг барча сўзларини тушуниб, бунга жавобан унинг қўлларини ўпиб қўяди.

"Мен сени 80 йилдан бери севаман, жоним. Бу жуда узоқ вақт", деб рафиқасига юзланади Артур.

Айни вақтда қария Артур 105 ёшда, Марция эса 100 ёшда. "Бу суперодамлар менинг яқинларим эканидан фахрланман", деб видеога изоҳ қолдирган набира.

Мавзуга оид