Дунёнинг энг бой одами полиомиелит касаллиги жорий йилда буткул йўқ қилинишини айтди
Бугунги кунда полиомиелит билан касалланишнинг бор-йўғи 12 та ҳолати қайд қилинган. Бу касалланиш ҳолатлари Покистон ва Афғонистондагина учраган.
Полиомиелит вируси одамдан одамга ўтади. У жуда юқувчандир ва асаб тизимига таъсир қилиб, бир неча соат ичида фалажликка олиб келиши мумкин. Ушбу касаллик билан касалланган болалардан 5-10 фоизи уларнинг нафас олиш мушаклари қисқаришдан тўхташи сабабли вафот этадилар. "Микрософт" компанияси асосчиси Билл Гейтснинг болаларни полиомиелитдан эмланишига катта маблағлар ажратувчи жамғармаси бу касаллик жорий йилда йўқ бўлиб кетишини айтган.
2016 йилда бу касаллик билан касалланишнинг 74 ҳолати, 2016 йилда 37 ҳолати қайд қилинган. Бундай натижаларга 122 та давлатда 2,5 миллиард боланинг оммавий эмланиши эвазига эришилган.
Полиомиелитга қарши биринчи вакцина 1955 йилда яратилган. Шундан кейин ҳам 30 йил давомида ҳар йили 350 мингта касалланиш ҳолати қайд қилинган. 1988 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкилоти полиомиелитдан оммавий эмлаш дастурини йўлга қўйган. Гейтслар жамғармаси бунга қўшилиб, касалликни буткул йўқ қилиш учун 3 млрд доллар ажратган. Полиомиелит билан бир неча йиллик кураш вирусни 99,9 фоизга мағлуб этишга олиб келган. Бу 13 млн кишини фалажликдан қутқариб қолган. Дунёнинг энг бой одами полиомиелит чечакдан кейин бутунлай йўқ бўлиб кетадиган иккинчи касаллик бўлади, деб ҳисобламоқда.
Бироқ баъзи давлатларда сиёсий ва ижтимоий беқарорлик туфайл ҳанузгача болаларни эмлашни ташкиллаштириш мураккаблигича қолмоқда. "Афғонистоннинг Шимолий Вазиристонида толиблар болаларни эмлашни тақиқлашади. Бундан ташқари, Африкада эмлаш билан шуғулланган шифокорлар жамоаларининг ўлдирилгани ҳақида хабарлар ҳам бор", деб айтган Гейтснинг рафиқаси Мелинда.
Жорий ёзда Гейстлар жамғармаси яна 450 млн доллар ажратиб, полиомиелит билан курашга нуқта қўймоқчи. Ҳозир хавф остида Марказий Африка, Жанубий Судан ва Украина қолмоқда.
Гейстнинг фикрича, юқумли ва сурункали касалликлар яқин йилларда инсониятга катта хавф солади.
Мавзуга оид
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
10:17 / 01.12.2023
Билл Гейтсдан йил якунида 3 та китоб – миллиардер қандай китоблар тавсия қилди?
23:05 / 24.11.2023
Сунъий интеллект туфайли инсоният уч кунлик иш ҳафтасига ўтади – Билл Гейтс
07:35 / 28.09.2023