Иқтисодиёт | 17:55 / 28.10.2017
13259
1 дақиқада ўқилади

Миллий банк ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида меморандум имзоланди

Фото: Ёшлар иттифоқи

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур меморандум доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш, ҳамда ёшлар тадбиркорлиги ривожланишини янада рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида ёшларга банк талаблари асосида имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 27 октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказида дастлабки 11 та ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича сертификатлар топшириш маросими тантанали равишда бўлиб ўтди.
 

Мавзуга оид