Ўзбекистон | 10:24 / 23.08.2020
4091
2 дақиқада ўқилади

«Миллий банк»ка Fitch Ratings томонидан «BB-» рейтинги тақдим этилди

Фото : KUN.UZ

Дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан бири — Fitch Ratings 2020 йилнинг 19 августида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖга кредит рейтингларини тақдим этди. «Миллий банк» шунингдек яна «Барқарор» прогнози остида «BB-» узоқ муддатли рейтингга ҳам муносиб кўрилган.

Агентлик мутахассислари Ўзбекистондаги энг йирик банк бўлган «Миллий банк»нинг тизимли аҳамияти, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, стратегик роли ва узоқ муддатли инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришдаги аҳамиятини таъкидламоқдалар. Шу билан бирга мамлакатдаги ривожланиш лойиҳалари, кучли мижозлар базаси, активларнинг сифати ва капиталлашув жараёни ҳам эътироф этилган.

Нуфузли агентлик томонидан «Миллий банк»ка рейтинг берилиши банкнинг пухта танланган ривожланиш стратегияси, етакчилик сифати ва барқарор позициясини сақлаб қола олиши, хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги қатъий позицияси, ташқи савдо операцияларини амалга оширишда ва шунингдек иқтисодиётнинг стратегик муҳим соҳаларига, хусусан, давлат аҳамиятига молик соҳаларда банк хизматларини кўрсата олиш қобилиятини тасдиқлайди.

Маълумот учун: Fitch Ratings — Moody’s ва Standard & Poors қаторида учта етакчи халқаро рейтинг агентликларидан биридир. Агентлик 1913 йилда ташкил топган бўлиб, штаб-квартираси Нью-Йорк штатида (АҚШ) жойлашган.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид