Спорт | 20:54 / 29.10.2017
21817
1 дақиқада ўқилади

Россиялик оғир атлетикачи 440 килограммлик штангани кўтариб, жаҳон рекорди ўрнатди

Фото: ntv.ru

Россиялик оғир атлетикачи 440 килограммлик штангани кўтариб, жаҳон рекорди ўрнатди

Россиялик Юрий Белкин 440 килограммлик штангани кўтариб, жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда НТВ хабар бермоқда. 

Спортчининг ўзи 103 кг келади. Шу тариқа,. Белкин ўз вазнидан 4 марта оғирроқ келадиган штангани кўтара олган. 

Бу борадаги аввалги рекорд америкалик оғир атлетикачи Кайлер Воламга тегишли бўлган. У 2017 йил ёзида 421,5 кг лик штангани кўтара олган.

Белкин пауэрлифтинг бўйича Россия терма жамоаси аъзоси, классик пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар орасида 2 карра жаҳон чемпиони, эркаклар ўртасида Россия ва жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 2016 йилда ҳам рекорд ўрната олганди: ўшанда унинг натижаси 420 кг ни ташкил этган.

Мавзуга оид