Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик спортчи пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
2017 йилнинг 2-10 декабрь кунлари Мексикада паралимпиянинг пауэрлифтинг спорт тури бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада 4 нафар ҳамюртимиз ватанимиз шарафини химоя қилмоқда.
Чемпионатнинг илк кунлари Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси спортчиси Қўзиева Роза аёллар ўртасида 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида кечган баҳсда иштирок этиб, 113 килограмм тошни кўтариб, бронза медалини қўлга киритди. 2-ўринни украниналик спортчи Шевчук Мариана ҳамда 1-ўринни мексикалик Перез Амалия эгаллашди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада 57 давлатдан 300га яқин паралимпия спортчиси куч синашмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026