Сўров: Каталонияликларнинг ярми Испания таркибида қолишни маъқуллайди
Каталонияликларнинг қарийб ярми (46 фоизи) Испания таркибида қолишни маъқул кўради. Лекин улар мухторият ваколатлари кенгайтирилишини исташади. Уларнинг фақат 1 фоизигина ҳаммаси ўз ҳолича қолишини истайди.
El Pais нашрида эълон қилинган сўровнома натижаларига кўра, Каталониянинг Испаниядан тўла ажралиб чиқиши 29 фоиз респондент томонидан қўллаб-қувватланган. Сўровнома телефон орқали ўтказилган ва унда 500 киши қатнашган.
27 октябрь куни Каталония парламенти минтақа Испаниядан мустақил бўлганини расман тасдиқлайдиган резолюцияни имзолади. Бир соат вақт ўтиб Испания Сенати Конституциянинг 155-моддасини қўллашни маъқуллади. Бу моддада мухтор ҳудуд мамлакатдаги тартибга дахл қилган пайтда мухторият ҳуқуқи тўхтатилиши белгиланган. Шу тариқа, сенат Каталония мухторияти раҳбариятини ҳокимиятдан четлаштириб, минтақада Мадриднинг бевосита бошқарувини жорий этиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.
Шундан кейин Карлес Пучдемон каталонияликларни Мадрид қарорига демократик йўл билан қаршилик кўрсатишга чақирди.
Мавзуга оид
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024
Каталонияни Испаниядан ажралиб чиқишга қарши бўлган сиёсатчи бошқаради
10:40 / 22.06.2024