Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг янги президенти декабрь ойида лавозимга киришади
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) Қирғизистонда ўтган президентлик сайловларининг якуний протоколини имзолади. Унга кўра мамлакатнинг собиқ бош вазири Сооронбай Жээнбеков президентлик сайловларининг ғолиби деб эълон қилинди.
Сайловлар 15 октябрда бўлиб ўтганди. Давлат раҳбари лавозимига 11 номзод даъвогарлик қилган. МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, Жээнбеков асосий рақиби Омурбек Бабановни сайловнинг 1-босқичида ютган.
Протоколга кўра, Жэннбеков 920,62 минг ёки сайловларда иштирок этган сайловчиларнинг 54,22 фоиз овозини тўплаган. Давомат 56,3 фоизни ташкил қилган.
"Сайловлар натижалари протоколи тасдиқланди. Сооронбай Жээнебеков президент этиб сайланди", деб маълум қилган 30 октябрда МСК раиси Нуржан Шайлдабекова.
Шайлдабекованинг айтишича, Жээнбеков президентлик лавозимига яқин 30 кун ичида киришади.
"Янги президент инаугурацияси 1 декабрдан кеч бўлмаган муддатда бўлиб ўтиши керак", деб айтган Шайлдабекова.
Унинг айтишича, Жээнбековнинг янги лавозимга киришишининг аниқ санасини белгилаш учун МСК мамлакат парламенти ва амалдаги президент Алмазбек Атамбоев билан маслаҳатлашув ўтказади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026