"Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги низо барҳам топишидан манфаатдор"
Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги низо тез орада барҳам топишидан манфаатдор. Бу ҳақда "Ҳамдўстлик" пресс-клубига Анъанавий маданиятлар марказининг Марказий Осиё геоиқтисодиёти ва геомаданияти бўйича директори ўринбосари Бахтиёр Эргашев маълум қилди.
Эргашевнинг таъкидлашича, ушбу давлатлар иқтисодий жиҳатдан бир-бирлари учун муҳимдирлар. Бироқ Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида вақти-ватқи билан кескинлашувчи муаммолар мавжуд. Уларни ҳал қилишга ва муносабатларда жиддий муаммоларга келтирмасликка ҳаракат қилиниб келинади. "Атамбоевнинг Қозоғистон, унинг раҳбари, ЕОИИга нисбатан кескин гаплари низонинг сабабларидан бири эканлиги тушунчаси мавжуд", деб ҳисобламоқда мутахассис.
"Низонинг иқтисодий омилидан ташқари, Қирғизистондаги президентлик сайловлари билан боғлиқ сиёсий омили ҳам бор. Бу омил шундан иборатки, Қозоғистон мухолифат номзодига майл билдирган", деб қўшимча қилди Эргашев.
Эргашевнинг фикрича, Қирғизистоннинг янги президенти энди бу "мерос"ни ҳал қилишига тўғри келади.
"Яхши қўшничилик муносабатларини тиклаш биринчи навбатда Қирғизистонга керак, чунки у Қозоғистон иқтисодиётига кўп жиҳатдан боғланган. Агар низони ҳал қилишда четдан ёрдам ҳақида гапирилса, бунда Ўзбекистон воситачилик қилиши керак эмас. Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари ўртасидаги низо кўп жиҳатдан Россия томондан ҳал қилиниши лозим. Қозоғистон ҳам, Қирғизистон ҳам тизимни ташкил қилувчи ролни Россия ижро этувчи Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзоси ҳисобланади ва Россиядан бўлак яна бошқа қайси давлат ЕОИИга кирувчи икки давлат ўртасидаги низони ҳал қилсин", деб айтган Эргашев.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024