Путин Алишер Усмоновнинг фондига миннатдорчилик билдирди
Владимир Путин илм-фан ривожи йўлида ижтимоий ва хайрия лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этаётгани учун Алишер Усмоновнинг "Илм-фан, санъат ва спорт" фонди жамоасига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақида ташкилот матбуот хизматида хабар берилди.
"Ретинал имплантни ўрнатиш лойиҳасини ҳақиқатда кибернетик кўриш соҳасидаги янгилик деб аташ мумкин. Бу маҳаллий офтальмология ривожи сари қўйилган катта қадамдир. Фақатгина хусусий ва нодавлат тузилмаларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштирибгина, имконияти чекланган кишиларга ҳам тадқиқий, ҳам илмий-амалий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришимиз мумкин", - деди фонд директори Мария Красникова.
Красникова шахсан у ва жамоа хайрия фондининг бу саъй-ҳаракатлари Владимир Путин томонидан эътироф этилганидан хурсанд эканини таъкидлади, унинг сўзларига кўра, Президентнинг эътибори фондни ўз режаларини амалга оширишда янада юқори масъулият намоён қилишга ундайди.
Мавзуга оид
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланишга» ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024