08:37 / 02.11.2017
15033
Реклама

Hi-Tech Bank ва бизнес: қандай қилиб банкни танлаш ва пул йўқотмаслик керак?

Фото: Hi-Tech Bank

Hi-Tech Bank ХАТБ янги тарифлар, кичик ва ўрта бизнес учун барча қулайликлар, шунингдек, зарур бўлса, банкнинг ўзи сизнинг ёнингизга ташриф буюриши ҳақида ўртоқлашди.

Кимда ҳам бўлмаган: зерикарли ва одатий иш жонга теккан, ишдаги мавқенинг ўсиши қийин, ахир бошлиқ – тинимсиз топшириқлар берувчи директорнинг жияни. Замонавий дунё шуни қайд этадики, бу ҳолатдан чиқишнинг биргина йўли бор – бегона «яқинлар» қўлида ишлашни тўхтатиб, ўз ишингизни бошлаш. 

Гўёки, жасоратни йиғиб, ғоя ўйлаб, бизнес-режа тузиш осон кўринади. Бироқ пулни қаердан оламиз? Ҳаёлга дарҳол одамлар гавжум бўлган банк келади: у ерда узун навбатлар, маблағни нақд қилиш муаммосига дуч келамиз, шунингдек, янги тадбиркорлар учун кредит олиш эса ушалиб бўлмас орзудек туюлаверади. Қарабсизки, тузилган режа ҳам амалга ошмай қолаверади, эртасига эса яна зерикарли иш, баджаҳл раҳбар қарши олади...  

Бироқ буларнинг барии бошқача бўлиши мумкин. Банк – бу бўлажак тадбиркор учун энг яхши дўст ва ҳамкордир. Унинг энг асосий вазифаси эса – ўз сармоясини ошириш эмас, балки уни ўз мижозларига шакллантириш учун ёрдам беришдир. Бу ерда мижознинг биринчи қўнғироғи ёки ташрифидан тортиб, ҳар қандай молиявий муаммоларини ҳал этишгача асосий эътибор фақат унга қаратилади. Керак бўлса, уч кунда кредит ажратиб, бухгалтерия ҳисобига ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам беришади. Йўқ, бу ҳайратланарли эмас, бунинг бари ҳозирги  илғор ва технологик  Hi-Tech Bank’да мужассам.

Айни дамда Hi-Tech Bank бошқа одатий банклардан нимаси билан фарқ қилади?

1.       Мижозларнинг диққат марказида

Фото: Hi-Tech Bank

Hi-Tech Bank – кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган замонавий молиявий хизматлар комплекси. Киришда банк ходимаси дўстона қарши олади ва мижозни керакли бўлинмага юборади. Ортиқча навбатлар йўқ – операторлар тезкорлик билан ишлайди ва исталган масала юзасидан консультация беради.  Ҳисобни қарийб 20 дақиқа ичида очиш имкони мавжуд: шахсий менежер аввалдан қандай ҳужжатлар келтиришни айтади ва керакли қоғозни ўзи тўлдиради. Қарабсизки, кредит бўйича қарор эса уч кундай тайёр. 

2.       24/7 ва қулай иш жадвали

Фото: Hi-Tech Bank

Hi-Tech Bank Call-маркази кеча-ю кундуз ишлайди. Ҳозиржавоб операторлар исталган саволларга жавоб беришади ва ҳеч бир масала тунда ҳам, ҳаттоки, байрам кунларида ҳам ҳал этилмай қолмайди. Банк Тошкентнинг марказида жойлашган ва  9:00дан 18:00гача тушлик вақтисиз ишлайди.

3.       Шахсий менежер ва банкнинг уйга ташрифи

Фото: Hi-Tech Bank

Банк билан биринчи мулоқотдан сўнг бўлажак мижозга шахсий менежер бириктирилади.  У – Hi-Tech Bank ва мижозлар ўртасидаги кўприк бўлиб, керакли ишни тезкорлик билан бажаришга кўмаклашади. Шахсий менежер тушунтиради, кўрсатади ва ўзи керакли ҳужжатларни тўлдиради. Энг муҳими – банкнинг ўзи биргина қўнғироқдан сўнг ташриф буюради. Аниқроғи, эндиликда ортиқча вақт сарфлаб, ҳисоб очтириш, тўлов ўтказиш ёки керакли ҳужжатни олиш учун  банкга боришнинг ҳожати йўқ. 

4.       Ҳамкорлик ва консультация

Фото: Hi-Tech Bank

Hi-Tech Bank молиявий масалаларни ҳал этишга ёрдам беради. Банк ҳамкорлари - юридик ва бухгалтерия соҳасидаги малакали мутахассислардир.  Улар келишилган нархда ишни қандай бошлаш кераклигини ўргатишади, ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ва бухгалтерия ҳамда солиқларни тўлаш масалаларида кўмаклашишади. Яъни, мижознинг бизнеси гуркираши учун барча зарур чораларни амалга оширишади. Ва бу дастлабки босқичда жуда ҳам муҳим. Сабаби, сиз бухгалтер ҳисоби ва юридик консультациялар учун маблағингизни тежаб қоласиз.  

Батафсил маълумотлар олиш ёки Hi-Tech Bank консультантини чақириш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг: (+99871) 150-33-66, (+99871) 150-11-33.

Манзил: Т. Шевченко кўчаси, 36а / 36б
Сайт: htb.uz
Telegram: @infohtbuz
Facebook: fb.com/hitechbank
Instagram: @htb.uz

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган

Top