Биз кундалик ҳаётда деярли ҳар куни турли харидлар қилишимизга тўғри келади. Тўловни эса осонгина йўл, яъни пластик карталар орқали амалга оширасиз. Ҳозирда онлайн тўлов тизими шу қадар ҳаётимизга кириб келдики, унинг ёрдамида маошларни олиш ва савдо қилиш янада қулайдир.
Бироқ ҳар доим харид қилинганда, мобил телефонлар орқали камайиб бораётган маблағингиз ҳақида “эслатмалар”келиши бироз тушкунликка туширади. Энди эса бунинг мутлақо акси бўлиши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Жуда ҳам осон. Ҳар бир ишлатилган пулингиздан ўзингизга бир қисми қайтишини истайсизми?
Hi-Tech Bank ўз мижозлари учун мана шундай ажойиб CashВack хизматини жорий қилди. Ҳозирча Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳеч бир банк мазкур тизимни жорий қилмаган. Хўш, бу хизматнинг афзаллиги нимада? У мижозларга қандай қулайликлар тақдим этади?
CashBack - бу Hi-Tech Bank томонидан берилувчи махсус пластик карталари эгаларига тақдим этилувчи янгича хизмат тури. Унга кўра, карта эгаси қандайдир харид ёки тўловни амалга оширса, унинг ҳисобига харажатнинг маълум бир фоизи қайтариб берилади. Албатта, қайтарилувчи фоиз маҳсулот турига боғлиқ бўлиб, харид қийматининг 25 фоизигача қисми ҳисобга тушади.
CashBack хизматидан қандай фойдаланилади?
Бу янги тизимдан фойдаланиш учун сиз Hi-Tech Bank томонидан жорий қилинган махсус CashBack картасини олишингиз керак бўлади. Шундан сўнг, сиз карта орқали амалга оширган ҳар қандай харидингиз учун сизнинг ҳисобингизга товар қийматига кўра фоизлар қайтарилади.

Қаерларда харид қилиш ва фоизни қайтариш мумкин?
Мазкур хизматдан фақатгина Hi-Tech Bank’нинг CashBack хизмати бўйича ҳамкорлари билан амалга оширилган харидлар вақтида фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги кунда банкнинг янги хизмати бўйича 300дан ортиқ ҳамкори бўлиб, улар орасида мобил алоқа операторлари, интернет провайдерлар, ресторан, кафелар, тўй либослари салонлари, савдо нуқталари, дўкон ва бошқаларни учратиш мумкин.














