Ўзбекистон | 20:40 / 02.11.2017
8198
1 дақиқада ўқилади

Медведев Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ижобий баҳолади

Фото: РГ.ru

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ривожланишда тараққиёт кузатилаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Тараққиёт мавжуд, савдо-иқтисодий алоқалар салмоқли, ғайратли бўлди, улар барча йўналишлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш, саноат кооперацияси, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ривожланмоқда”, деб айтган Медведев.  

Медведевнинг таъкидлашича, ҳукуматлараро ҳужжатлар катта пакетининг имзоланиши Россия ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликни янада илгари суриш учун яхши асос бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид