Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: дунё қочқинларининг чорак қисми ироқлик ва сурияликлардир
Фото: БМТ
Дунёдаги барча қочқинларнинг чорак қисми икки мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Улар Сурия ва Ироқ фуқароларидир, деган БМТнинг қочоқлар масалалари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Хавфсизлик кенгаши мажлисида.
"Ўзи хоҳламай, ташқи омиллар сабабли кўчишгаа мажбур бўлганлар сони 66 млнга яқинлашмоқда", — деган Гранди БМТ ХКнинг қочқинлар муаммосига бағишланган йиғилишида.
Унинг қайд этишича, 2009 йили бу рақам 42 миллионни ташкил этган.
"Суриядаги фожиали зиддият 11 миллион кишини ўз уйларини тарк этишга мажбур этди. Бугунги кунда дунё бўйича мажбуран кўчганларнинг чорак қисми Сурия ва Ироқ фуқароларидир", — деб қайд этган БМТ олий комиссари.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026