Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:11 / 04.11.2017
8319
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда кучли ёмғирлар, 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Фото: AFP
Ҳиндистон жанубидаги Ченнай шаҳрида кучли ёмғирлар туфайли камида 12 киши ҳалок бўлди. Times of India нашрининг ёзишича, ёмғирлар бир ҳафтадан бери кузатилмоқда.
NDTV телеканалининг хабар қилишича, ўн мингдан ортиқ киши ёмғирлардан расмийлар томонидан Тамилнад штатида махсус ташкил этилган лагерларда бекинишга мажбур бўлишди.
Бундан ташқари, 31 октябрдан штатдаги қатор шаҳарларда мактаблар ҳам ёпилди. Кучли ёғингарчилик Ченнайдаги баъзи кўчалар ва йўлларни сувга тўлдирган. Шу тариқа, транспорт воситалари ҳаракати бузилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш