Тошкентда МДҲ Электр энергетика Кенгашиниг йиғилиши бўлиб ўтди. У ҳақда нималарни билишимиз лозим?
4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил давлат ҳамдўстлиги Электр энергетика Кенгашининг 51-йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра кун тартибидан ўрин олган 14та масала муҳокама қилиниб, учрашув сўнгида бир қатор ҳужжат лойиҳалар имзоланди.
Мажлисда нутқ сўзлаган Россия Федерацияси энергетика вазири, МДҲ Электр энергетика Кенгашининг президенти Александр Новак йиғилиш иштирокчиларига самарали иш фаолиятини тилаб, 25 йилда илк марта Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тадбирга омад тилади. Шунингдек, унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов ҳам иштирок этди.
Тадбир ишчи кунининг биринчи яримида МДҲга аъзо давлатларнинг энергетика тизимини 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида маърузалар тингланди. Александр Новакнинг айтишича, МДҲ доирасида барча аъзо давлат ўз мажбуриятини тўлақонли бажармоқда.
«Айрим форс-мажор ҳолатларни ҳисобга олмасак, саноат, аҳоли истеъмоли ва бошқа мақсадлардаги сарф учун энергия ишлаб чиқариш бўйича ҳаракатлар режадагидек давоме этмоқда», дейди у.
Йиғилиш давомида аъзо давлатлар энергетика соҳа раҳбарлари тармоқ ходимлари билан ишлаш, электроэнергетика соҳасида кадрларни етиштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Жорий йил 7 апрелда қабул қилинган МДҲ элекртенергетика соҳасида кадрларни тайёрлаш режаси кенг муҳокама этилди.
Шунингдек, учрашувда
- Меҳнат муҳофазаси ҳамда ускуналарнинг ишга яроқлилиги бўйича тузилган Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ҳужжатлар;
- МДҲ доирасида электроэнергетика соҳасининг норматив-техник базасини янгилаш ва мувофиқлаштириш бўйича тузилган Ишчи гуруҳ тақдим этган ҳужжатлар;
- МДҲ доирасида электроэнергетиканинг метрологик хизмат таъминоти бўйича тузилган Ишчи гуруҳ тақдим этган ҳужжатлар;
- Қайта тикланувчи ва энергосамарадор қувват манбайини ўрганиш бўйича тузилган Ишчи гуруҳ тақдим этган ҳужжатлар;
- Кенгаш ҳузурида иш бошлаган Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича тузилган Ишчи гуруҳнинг хулосаси;
- Фавқулодда ҳолатлар юз берганда, жумладан электроэнергетика соҳасида учрайдиган инқирозларни бартараф этиш мақсадида аъзо давлатларнинг ўзаро келишуви;
- МДҲ аъзо давлатлари орасида умумий электроэнергия бозорини ташкил қилиш масалалари муҳокамадан ўтди.
Йиғилишда меҳмон сифатида иштирок этган Саудия Арабистони қироллигининг энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ россиялик ҳамкасби Александр Новак, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов ҳамда Қозоғистон Энергетика вазири иштирокида тор доирадаги йиғилишда иштирок этди. Ёпиқ тартибда ўтган йиғилишдан сўнг, вазир Ҳолид ал-Фалиҳ Kun.uz мухбирига қуйидагиларни маълум қилди:
"Бутун дунёда энергия манбаларига бўлган эҳтиёж ошиб бораркан, Осиёда аниқланган манбалар бирламчи заруриятга айланиши сир эмас. Минтақа нафақат нефть ва газ соҳасида, балки ўзаро интеграцияллашувни ривожлантириш орқали энергетика соҳасида ҳам пешқадам бўла олади. Нефть бозорида юз бераётган глобал ўзгаришларга баҳо берган ҳолда, келгуси стратегия йўллари муҳокама этилди. Ўтган йили ноябрь ойида имзоланган шартнома бандларида кўрсатилган талабларни бажариш юзасидан мониторинг амалга оширилди. Саудия Арабистони ва Россия Федерацияси энергетика вазирлари ўзларининг техник хулосаларини келтириб ўтдилар. Биз олдимизга қўйган марраларни ҳали ошиб ўтмадик, қилиниши зарур бўлган ишлар кўп", дейди у.
Саудиялик вазир ўз баёноти давомида 29 ноябрь куни Вена иш бошлаши кутилаётган ОПЕК+ вазирлар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида айнан бошланган ишлар якунига етиши, эришилган натижалари элон қилишига шаъма қилди.
Мавзуга оид
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
20:38 / 30.10.2024