АҚШдагилар Трампнинг турнеси вақтида КХДР фаоллашувидан хавфсирашмоқда
Оқ уй расмийлари ва Осиё давлатлари етакчилари Шимолий Корея Дональд Трампнинг Осиёга турнесини ўзига хос тарзда қаршилашидан, бу давлат навбатдаги ракета синовлари ўтказишидан хавфсирашмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар тарқатди.
«Ким Чен Ин Дональд Трамп Шарқий Осиёда эканида баллистик ракеталар ёки ҳатто ядровий қурилмалар синовини ўтказиши мумкин. КХДР бундай ҳаракати орқали эскалация ҳолатини янада чуқурлаштириши мумкин», — дея ёзган нашр.
Ёнҳап агентлиги эса жанубий кореялик разведкачилар КХДРнинг ракета объектларида фаолликни қайд этишган, одатда бундай ҳаракатлар ракета синовлари арафасида кузатилади.
Шу билан биргаликда, экспертлар Оқ уй воқеаларнинг бундай ривожига тайёр эканига ишонч билдиришмоқда. Улар шимолликлар бу вақтда ракета синови учириш орқали АҚШ ва иттифоқчиларининг Ким Чен Ин режимига қарши янада жипслашувига сабаб бўлишини айтишмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 18.11.2024
Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024