Электромобилни 5 дақиқа ичида қувватловчи технология тақдим қилинди
Литий-ионли батареялар ишлаб чиқарувчи Enevate компанияси электромобиллар аккумуляторларини бор-йўғи 5 дақиқада қувватлай олувчи HD-Energy технологиясини яратганини маълум қилди. Бу ҳақда VentureBeat хабар бермоқда.
Ушбу технология батареяни 5 дақиқа ичида шундай қувватлайдики, машина яна 390 км йўл юра олади. 60 сонияли режим ҳам бор, бунда олинган қувват машинанинг 80 км юришига етади. Электромобилдан фойдаланувчиларнинг аксарияти учун кунига 80 км йўл босиб ўтиш етарлилик қилади, шу сабабли агар янги технология компания таъкидлаётгандек тезкор бўлса, унда у электромобиллар билан боғлиқ энг катта хавотирлардан бири бўлган узоқ қувватлашдан халос этади.
Компанияда айтилишича, бу технология бугунги кундаги энг яхши тез қувватлаш технологиясидир. У бозор талабларига жавоб беради ва ҳозирда сертификатлаштиришнинг сўнгги босқичларидан ўтказилмоқда. Шундан кейин ушбу батареялар автомобилсозлик компаниялари заводларига жўнатилади. Баъзи компаниялар кичик ўлчамдаги батареяларни ўрнатишлари мумкин, шу сабабли уларни тез-тез қувватлашга тўғри келади. Ўз навбатида бу электрокарларнинг баъзи моделлари нархининг камайишига олиб келади.
Enevate HD-Energy технологияси батареяни хавфсиз қувватлаш ва 40 градус совуқда ҳам ундан фойдаланиш имконини беради.
Хьюстонда жойлашган Уильям Марш Райс университети олимлари ҳам электромобил аккумуляторини қувватлаш вақтини 5 дақиқагача камайтирувчи технологияни яратишганини маълум қилишди. Бу батареяларнинг асосий қисми асфальт ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
10:57 / 07.11.2024
АҚШда дунёдаги энг тезкор полиция машинаси тақдим этилди
09:55 / 06.11.2024
Кўп қаватли уйлар яқинида электромобилларни қувватлаш станциялари ўрнатилади
18:27 / 02.11.2024