Ўзбекистон | 21:00 / 06.11.2017
23685
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка қўшма штатларининг Сазерленд Спрингс шаҳридаги «Биринчи Баптист Черкови»да юз берган отишма оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Дональд Трампга таъзия изҳор этди.

«Ўзбекистонда бундай ноинсоний зўравонлик ҳаракатларини қаттиқ қоралайди», — дейилади Ўзбекистон ТИВ томонидан келтирилган телеграмма матнида.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдирган ва жароҳатланганларга соғлиқ тилаган.

5 ноябрь куни Американинг Техас штати Сазерленд-Спрингс шаҳрида қуролланган эркак баптистлар черкови диндорларини ўққа тутди. Ушбу оммавий қотиллик оқибатида 26 киши ҳалок бўлиб, яна 20 га яқин киши яраланди. Қотиллик содир этган шахс машинасидан жонсиз ҳолда топилди.

Черковдаги одамларни ўққа тутган шахс АҚШ фуқароси, 26 ёшли Дэвин Патрик Келли бўлиб, у 2010 йилдан 2014 йилга қадар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган.

Мавзуга оид