Жаҳон | 22:49 / 08.11.2017
7698
2 дақиқада ўқилади

Люксембург оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди

Фото: Fotolia / c

2017 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди, деб ёзади адлия вазирлиги ахборот хизмати.

2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) солиқ солиш мақсадида шаффофлик ва ахборот алмашиш бўйича дунё форуми Люксембургни мазкур ташкилотнинг “талабларига етарли даражада мувофиқ келадиган давлат” сифатида тан олган.

Шунга кўра, мазкур ўзгартириш билан Люксембург имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатидан чиқариб ташланди.

Бундан буён тижорат банклари томонидан мижозларнинг Люксембургда рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг ушбу давлатда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилмайди, деб хабар беради адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Мавзуга оид