Жамият | 00:23 / 09.11.2017
14214
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик 25 та iPhone X ёрдамида севган ёрига турмушга чиқиш таклифини билдирди

Фото: Conectica

Хитойда бир йигит 25 та iPhone X сотиб олиб, улар ёрдамида юрак шаклини ясаб, севган ёрига турмушга чиқиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Conectica хабар бермоқда. 

Нашрнинг маълум қилишича, ўйинлар дастурчиси бўлган йигит 25 та iPhone X’га буюртма бериб, гаджетларни уларнинг Хитойда сотувга чиқарилишининг илк куни – 3 ноябрда олган.

Фото: Conectica

Сўнгра йигит белгиланган жойда ерга атиргул япроқларини сочиб, улар устида олган телефонларидан юрак шаклини ясаган ҳамда ҳосил бўлган композициянинг ўртасини узук солинган қутича билан безаган. 

Йигит бу режасини амалга оширишда дўстларини ҳам жалб қилган. Айнан улар ҳеч нарсадан хабари йўқ қизни белгиланган жойга олиб келишган.

Мавзуга оид