Фан-техника | 12:36 / 10.11.2018
9230
1 дақиқада ўқилади

Apple MacBook Pro 13 ва iPhone X маҳсулотларида нуқсонлар борлигини билдирди

АҚШнинг Apple компанияси MacBook Pro 13 ноутбукларида ҳамда iPhone X смартфонлари ишлашида нуқсонлар ва носозликлар кузатилаётгани ҳақида эълон қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Фото: EPA 

Маълумотларга кўра, айрим iPhone X телефонларида дисплей таркибий қисмининг ишдан чиқиши оқибатида сенсор экранда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарувчининг баёнот беришича, смартфонлар экранга тегилса ишламаслиги ва аксинча, тегинмаганда ишлаши мумкин. Компаниянинг ишонтиришича, шундай муаммоларга дуч келган iPhone X эгаларига экранлар бепул алмаштириб берилади. 

Фото: 999.md

Бундан ташқари, Apple 2017-йил июлидан 2018-йил июнига қадар сотилган айрим MacBook Pro 13 ноутбукларининг қаттиқ дискларида маълумотлар ўз-ўзидан йўқолаётгани ёхуд ишламай қолаётгани ҳақида билдирди. Компания бундай қурилмалар эгаларига ҳам имкон қадар тезроқ носозликларни бартараф этиш мақсадида Apple сервис марказларига мурожаат қилишни тавсия қилди. 

Мавзуга оид