Ургут ҳокимлиги ёшлар билан учрашув ташкил қилди
Жиззах Политехника институти фаоллари залида Ургут туманида истиқомат қилувчи ҳозирги кунда Жиззах шаҳридаги Жиззах педагогика ҳамда Жиззах Политехника институтида таълим олаётган талаба ёшлар билан «Ҳоким ва ёшлар» мавзусида учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ургут туман ҳокими ўринбосари И.Жабборов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгаши, Жиззах вилоят ва шаҳар Кенгашлари, олий таълим муассасаларининг масъул ходимлари, Жиззах вилояти ва Ургут тумани ИИБ ходимлари иштирок этишди.
Учрашув давомида бугунги кунда Ургут тумани умумтаълим мактабларида 261 нафар педагог кадрларга бўлган эҳтиёж ҳақида гапириб ўтилди. Шу билан бир қаторда 2017 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4931 сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 196-сонли Қарори билан Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманларида 816 гектар ер майдонига эга бўлган «Ургут» эркин иқтисодий зонасини ташкил этилганлиги, эркин иқтисодий зонада 47 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 3099 та иш ўрни яратилганлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарилди.
Мавзуга оид
10:54 / 02.08.2024
Ургутда йўлдан ўтаётган 3 ёшли бола Cobalt уриб кетиши оқибатида вафот этди
22:17 / 29.07.2024
Самарқандда содир бўлган мудҳиш «авария»да уч киши ҳаётдан кўз юмди
10:27 / 25.08.2023
Ургутда «Малибу-2» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
10:13 / 05.08.2023