Спорт | 21:00 / 10.11.2017
24075
1 дақиқада ўқилади

Видео: Колумбиялик футболчи Жанубий Кореяга қарши ўйинда ирқчилик қилди

Колумбия терма жамоаси яримҳимоячиси Эдвин Кардона Жанубий Кореяга (1:2) қарши ўртоқлик ўйинида, рақибларга қарата ирқий камситувчи ҳаракатни амалга оширди.

Иккинчи бўлимда футболчилар орасида кичик тортишув юз берган эди. Шунда 24 ёшли футболчи кўз терисини бармоқлари билан чўзиб, кореяликларнинг кўзи қисиқ эканига ишора қилиб, уларнинг жиғига тегмоқчи бўлди.

Яқинда шунга ўхшаш ҳолат АҚШнинг MLB бейсбол лигасида юз берган ва айнан шундай ҳаракатлари учун, бейсболчи Юли Геррила бешта ўйинга дисквалификация қилинганди.

Мавзуга оид