Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон чемпионатида ирқчилик ҳолатлари юз берса, ўйин бутунлай тўхтатилади
ФИФА Жаҳон чемпионатида ирқчилик ҳақида шикоят қилиш учун махсус ишора жорий этди.
Футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳакамларнинг эътиборини ирқчилик кўринишларига қаратиш учун махсус ишора қўлланилади. Журналист Ҳенри Винтернинг хабар беришича, футболчилар қўлларини кўкрак олдида X кўринишида чалиштириши керак бўлади.
Ҳакам имо-ишорани кўриши биланоқ, Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) «No Racism» (Ирқчиликка йўқ) кампанияси доирасида уч босқичли жараённи бошлашга мажбур бўлади. Биринчи эпизодда ўйин тўхтатилади, агар ҳақоратлар давом этса, ўйинда 15 дақиқалик танаффус эълон қилинади ва футболчилар майдонни тарк этади. Учинчи марта ҳодиса юз берса, ўйин бутунлай тўхтатилади.
Ушбу ишора қоидаси илк бор 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида синовдан ўтказилди. Турнир 2024 йилда Колумбияда бўлиб ўтди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Чемпионатда 48 та жамоа, жумладан тарихда биринчи марта Ўзбекистон ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
23:18 / 24.06.2026
«Отамдан қолган калкулятор қани?!» Буёғи энди математика...
19:32 / 24.06.2026
0:5. Бу нима эди? | ЖЧ кундалиги
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
02:41 / 24.06.2026